Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Дембеле ПСЖ таклифига қандай жавоб берди?

Келажаги бўйича бир қарорга келди

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Усмон Дембеле клуб билан шартномасини узайтиришга тайёр.

Журналист Djamel хабарига кўра, томонлар янги меҳнат келишуви шартлари бўйича оғзаки келишувга эришган. Клуб ҳам, футболчининг ўзи ҳам ҳамкорликни давом эттиришни истагани учун музокаралар ижобий якун топиши кутилган натижа бўлди. Расмий эълон қачон берилиши ҳозирча маълум эмас.

Усмон Дембеле 2023 йил август ойида «Барселона»дан ПСЖга ўтган. 29 ёшли француз ҳужумчи Париж жамоаси сафида умумий ҳисобда 145 та ўйин ўтказиб, 65 та гол урган ва 48 та голли пас берган. Ҳозирги шартномаси 2028 йил ўрталарига қадар амал қилади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ