Денис Истомин бугун кортга чиқади
Ads
Германиянинг Мюнхен шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида "BMW Open" турнирининг саралаш баҳслари иккинчи давраси бошланди.
 
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ҳам ушбу босқичда иштирок этади. Унда Д.Истомин ҳиндистонлик Пражнеш Гуннесваранга қарши кортга чиқади.
 
Эслатиб ўтамиз, теннисчимиз саралаш босқичининг илк даврасида германиялик Седрик-Марсель Штебени 6:3, 7:6 ҳисобида таслим қилган эди.