Денис Истомин бугун майсали қопламада дебют қилади

У саралаш босқичида мезбонлар вакили Дастин Браунга қарши кортга чиқади. ATP рейтингида 171-ўринда бораётган ракетка устасига қарши учрашув Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланиши кутилмоқда.

Маълумот учун, мазкур мусобақанинг мукофот жамғармаси 656 015 еврони ташкил этади.