Денис Истомин эртага кортга чиқади
Хабарингиз бор, Хитойнинг Шеньжен шаҳрида теннис бўйича “Челленжер” туркумига кирувчи мусобақада иккинчи давра баҳслари давом этмоқда.
 
"Shenzhen Longhua Open" мусобақасида мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлайдиган бўлди.
 
Денис мусобақанинг ушбу босқичида россиялик Роман Сафиуллинга қарши кортга чиқади. Ушбу учрашув, эртга 30 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 10:00 да бошланади.