Денис Истомин Хитойдаги саргузаштини бошлади

Хитойнинг Ченгду шаҳрида Профессионал теннисчилар уюшмаси томонидан соврин жамғармаси 1,096,575 АҚШ долларини ташкил этувчи халқаро турнир ўтказилади.

Мусобақанинг саралаш баҳсларида мамлакатимиз шарафини Денис Истомин ҳимоя қилмоқда. Денис ушбу босқичда австралиялик Бернард Томичга қарши кортга чиқди. Мазкур учрашувдаги ҳисоб 6:1, 3:1 бўлиб турган бир вазиятда Бернард ўйинни давом эттиришдан бош тортди.

Шу тариқа саралаш босқичининг навбатдаги босқичида яна бир австралиялик теннисчи Алексей Попирин билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!