Денис Коростиченко: "Бизнинг жамоа ҳам тенг даражада ўйнай олишини кўрсатди"

Суперлигада 24-тур ўйинлари старт олди. "Олимпик" бу тур сафарда ОКМКга қарши баҳс олиб борди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Олимпик" бош мураббийи Денис Коростиченко қуйидагиларни айтди:

"Биринчи навбатда йигитларга бугунги қилинган меҳнати учун ташаккур. Медаллар учун курашаётган жамоа билан тўп суриш осон эмас. Уларнинг таркибида юқори даражадаги ижрочилар бор. Бизнинг жамоа ҳам бугун тенг даражада ўйнай олишини кўрсатди.

Жанговар футбол кўрдик. Икки томон ҳам ғалаба қозониши мумкин эди. Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборганимиз алам қилди, аммо натижа адолатли".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!