“Дерби”да Обидхон ғалаба қозонди, Гулнозада бронза

Улан-Батор шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасида иккинчи кун беллашувлари ўз якунига етмоқда. Ушбу кун дастурида 2 нафар вакилимиз шоҳсупага кўтарилишди.

Маълум қилганимиздек, -73 кг вазн тоифасида бронза медали учун кечган жуфтликлардан бирида Обидхон Нўъмонов ҳамда Шаҳрам Аҳадов тўқнаш келишди. Қўшимча дақиқагача чўзилган беллашувда Аҳадовнинг 3 та огоҳлантириш олиши Обидхонга бронза медалини тақдим қилди.

Шунингдек, икки Олимпия ўйинларида қатнашган Гулноза Матниязова учинчи ўрин учун кечган беллашувда қозоғистонлик Зере Бектескизидан устун келиб, “Катта дубулға” турнирларидаги медаллари сонини 3 тага етказиб олди.

Қайд этиш жоиз, ўз ғалабалари орқали Нўъмонов ҳамда Матниязова Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун ўз ҳисобларига 500 рейтинг очкосини ёзиб қўйишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!