Деррик Льюис россиялик жангчини тан олмади
UFCнинг оғир вазн тоифасидаги жангчиси Деррик (27-11-1 NC) Льюис Сергей Павловичнинг(18-1) зарба бериш техникаси ҳақида гапирди.
Жангчилар 2022 йилнинг июлида учрашишган. Жанг биринчи дақиқадаёқ россияликнинг нокаут эвазига ғалаба қозониши билан якунланди.
- Агар сиз Сергей Павловичнинг зарбасини бошқа рақибларингизнинг зарбаси билан солиштирсангиз, уни нечанчи ўринга қўйган бўлардингиз? “У мен курашган энг қийин зарбачиларнинг бешталигига кирмайди деб ўйлайман.Охирги тўқнашувимизда ҳам ҳакам жангни жуда эрта тўхтатди. Мен ўрнимдан тура олар эдим,чунки бу зарба оғриқли эмасди. У менга деярли зарба бермади ҳам.
- У кучли бешликка кирмайдими? - Йўқ, у кучли 5 таликка кирмайди ва бу жангда у менга зарба бера олгани йўқ.У мени урганида ҳеч нарсани ҳис қилмадим", деди UFC нинг оғир вазн тоифасидаги жангчиси Деррик Льюис.
Эслатиб ўтамиз, Льюис Сергей Павловичга техник нокаут билан имкониятни бой берганди.
Фикрлар