Дешам Мбаппега кутилмаган “зарба” беради

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам машҳур ҳужумчи Килиан Мбаппе билан учрашиб, айрим масалаларни муҳокама қилиб оладиган бўлди.

L’Equipe нашрининг ёзишича, тажрибали мураббий терма жамоанинг кейинги йиғинларида иштирок этмаётган тўпурардан сардорлик ваколатини олиб қўймоқчи.

Агар Дешам Мбаппени сардорлик боғичидан воз кечишга кўндира олса, терма жамоада янги сардор тайинланади.

Мураббийлар штаби уч нафар янги сардор номини аниқлаб қўйди. Сардорлик боғичи Нголо Канте, Ибраим Конате ва Орельен Тчуаменига ўтади.

Килиан Мбаппе Франция терма жамоаси сафида 86 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 48 маротаба ишғол қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!