Дест "Барса"га қайтадиган бўлди
"Барселона"нинг ижарадаги футболчиси Сержииньо Дест ёзда клубга қайтади. Уни "Милан" сотиб олишни хоҳламаяпти, дея хабар берди инсайдер Маттео Моретто.
АҚШлик ҳимоячининг Италиядаги фаолияти омадли бўлмади. У миланликлар сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, битта ҳам голда иштирок этмади.
Маълумот учун, "Барса" Дестни 2020 йилда "Аякс"дан 21 миллион еврога сотиб олганди. 22 ёшли футболчи Хавининг режаларига кирмайди. Шу сабабли, у кейинги мавсумда бошқа клубга ўтиши мумкин.
Фикрлар