Дест "Милан"га керак эмас. "Барса" унга янги жамоа қидириши керак!

Мавсумни ижара асосида “Милан”да ўтказаётган “Барселона” ҳимоячиси Сержиньо Дест миш-мишларга қараганда “россонерилар” сафида қолмайди.

Эҳтимол, жорий мавсум якунлангач, 22 ёшли америкалик ҳимоячи яна “Барселона”га қайтиши мумкин. Бироқ Дест каталонияликларнинг режаларига кирмайди ва шу сабабли клуб раҳбарияти унга янги жамоа излашига тўғри келади.

Todofichajes нашрининг ёзишича, Дест "Севилья"га кўчиб ўтиши мумкин. Андалусия клуби аллақачон Сержиньонинг ўйинларини ўрганишни бошлаган. “Севилья” ҳам уни ижарага олиши мумкин.

Қўшимча қиламизки, нуфузли трансфермаркт портали экспертлари Сержиньо Дестни 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!