Дэвид Мойес қилган ишидан афсусда
"Вест Хэм" бош мураббийи Дэвид Мойес "Айнтрахт"га қарши Европа лигаси ярим финал ўйини вақтида майдондан четлатилди. У майдонда тўпни олиб бериш билан шуғулланадиган "болбой"га қарата жаҳл билан тўпни тепиб юборганди.
"Ҳа, мен тўпни "болбой"га қараб тепдим. Бунинг учун узр сўрайман. Мен бу пайтда ўзимни назорат қила олмадим.
У менга тўпни секин олиб берганди. Бу вазиятда унинг асло айби йўқ. Қилган ишимдан афсусдаман", - деди шотландиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "Вест Хэм" кеча Европа лигаси ярим финалида "Айнтрахт"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва финал йўлланмасини қўлдан чиқарди.
Фикрлар