Дэвин Ҳэйни энг ёш мутлақ жаҳон чемпиони

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Унда енгил вазн тоифасидаги (61,2 кг) барча камарлар учун мутлақ чемпионлик жангида америкалик Дэвин Ҳэйни мезбон боксчи Жорж Камбососга қарши жанг олиб бориб, тўлиқ давом этган баҳсда 118-110, 116-112, 116-112 ҳисобида ғалабага эришди. Дэвин Ҳэйни 23 ёшида 4 камарли мутлақ чемпионлик эрасида барча камарлар - WBC, WBO, IBF, WBAʼни бирлаштирган энг ёш чемпионга айланди. 

Ушбу ғалабадан сўнг Ҳэйнининг статистикаси 28-0 (16КО) кўриниш олган бўлса, Камбососнинг натижаси 20-1 (10КО)га ўзгарди. 

Эслатиб ўтамиз, улар орасидаги шартномага реванш банди киритилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!