"Дэвис Кубоги". Ўзбекистон ва Туркия қарама-қаршилигида иккинчи баҳс якунланди

"Дэвис Кубоги" I гуруҳ плей-офф босқичи учрашувлари пойтахтимизда ўтказилмоқда.

Бироз аввал куннинг дастлабки баҳсида Санжар Файзиев тажрибали рақиби Чем Илкель устидан 3 сетда ғалаба қозонганди. Иккинчи қарама-қаршиликда Сергей Фомин ва Алтуғ Челикбилек кортга чиқди.

1 соат 16 дақиқа давом этган беллашув туркиялик ракетка устасининг 6:3, 6:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа, Ўзбекистон - Туркия баҳсида ҳисоб ҳозирча 1:1 бўлиб турибди. Эртага ўйинлар давом эттирилади. 

image_2022-03-04_17-43-27

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Aziz Shukurov
05/03/2022 02:25
Эртага жуфтликда галаба кутиб коламиз.