Ди Мария “Эл-класико”да Мессига: “Кечирасан, пакана”
“Реал” собиқ футболчиси Анхель ди Мария “қаймоқранглилар” сафида “Барселона”га қарши ўйнаганини эслади.
-Гвардиоланинг “Барселона”сини ютиш учун кўп югуриш ва кўп қўполлик ишлатиш керак эди. Мен “Гном”нинг (Месси) жароҳат олишидан қўрқар эдим. Унга ҳеч нарса бўлмаслигини истар эдим.
Испания кубоги финалида жуда кўп тўқнашувларга бой бўлган. Ўша ўйинда мен Мессига қўполлик ишлатдим. Унга: “Кечирасан, пакана, агарда сени тўхтатмаганимда, гол урар эдинг”,-дедим. Уларни енгишни ягона йўли шу эди,-деб интерьвю берди аргентиналик футболчи Mundo Deportivoга.
Фикрлар