Дибала Месси ва Роналдунинг ўхшаш жиҳатини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Пауло Дибала Лионель Месси ва Криштиану Роналду билан ҳам ўйнаган. "Рома" футболчиси улардан қайси бири кучлироқ деган азалий саволга жавоб берди. Дибала кутилганидек тўғридан-тўғри жавоб беришдан ўзини олиб қочди.

"Техник жиҳатдан Месси ва Роналду турлича, аммо руҳий жиҳатдан улар бир-бирига жуда ўхшаш. Иккаласи ҳам ақл бовар қилмайдиган рақобатбардош менталитетга эга, улар ҳар доим ғалаба қозонишни хоҳлашади.

Техник жиҳатдан уларнинг кучли томонлари турлича, лекин иккаласи ҳам ҳақиқий йиртқич"
, - дея Дибаланинг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Спорт.

Лионель Месси фаолиятида 8 марта, Криштиану Роналду эса 5 марта "Олтин тўп"ни қўлга киритган. Ҳозирда Месси "Интер Майами", Роналду эса "Ан-Наср" шарафини ҳимоя қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!