Дибалани “Рома”дан олиб кетишмоқчи. Ҳужумчининг ўзи клубни суриштиряпти

  • 9 октябрь, 2024, 13:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

“Рома” таркибидаги жаҳон чемпиони Пауло Дибалага анчадан бери Туркиянинг “Галатасарой” жамоаси жиддиқ қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

Туркиянинг fotomac.com.tr  сайтининг маълум қилигича, тез кунларда турк клуби мутасаддилари Римга боради ва “Рома” раҳбарияти билан аргентиналик ҳужумчи трансфери бўйича музокараларни бошлайди.

Дибаланинг римликлар билан шартномаси мавсум охирида тугайди. Бироқ томонларда ўзаро келишган ҳолда ҳамкорликни яна бир йилга узайтириш имконияти бор.

Манбанинг таъкидлашича, Пауло Дибаланинг ўзини бу таклиф қизиқтирию қўйган. У анчадан бери Туркияда тўп тепаётган ҳамюрти Мауро Икардидан “Галатасарой” ҳақида сўраб-суриштира бошлагани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
09/10/2024 14:01
Тезрок кетсин.