Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Дидье Дешам: “Францияга унинг голлари керак"

Abdukarim Atayev
Изоҳлар: 0

Мбаппе худбин бўлиб туйилиши мумкин

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам жамоа етакчиси Килиан Мбаппе ҳақида гапирди. 

"У ўз жамоасининг мудофаа ҳаракатларига етарли ҳисса қўшмагани учун тез-тез танқид қилина бошланди. Мен бу танқидларга қўшилмайман. Бизда у ҳақида нотўғри фикр бор. Мбаппе худбин бўлиб туйилиши мумкин, лекин у ундай эмас. У майдондан-да югуриш бўйича рекордчи эмас. Аммо Францияга унинг голлари керак", - деди франциялик мутахассис. 

Эслатиб ўтамиз, Дешам 2012 йилдан бери Франция терма жамоасига мураббийлик қилиб келмоқда. Унинг даврида терма жамоа икки марта Жаҳон чемпионати финалида ўйнади ва биттасида ғалаба қозонишга эришди.  

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ