Диего Годин Уругвай терма жамоаси тарихига кирди
Уругвай ЖЧ-2022 гуруҳ босқичидаги ўйинини Жанубий Кореяга қарши ўтказди. Ҳимоячи Диего Годин Жанубий Америка жамоасида асосий таркибга майдонга тушди.
"Opta" нашри хабарига кўра, Годин Уругвай терма жамоаси тарихида жаҳон чемпионатида иштирок этган энг кекса футболчига айланди.
Годин жаҳон чемпионатида 36 ёш-у 281 кун давомида иштирок этмоқда. У 1954 йилги Жаҳон чемпионатидаги Обдулио Вареланинг натижасини ортда қолдирди. Қизиқарли томонони шундаки, Варела ушбу натижага эришганида Годиндан атиги икки кун кичик эди (36 ёш-у 279 кун).
Фикрлар