Диего Симеоне: "Бугун мухлисларимизга қувонч улашдик"

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Испания кубогида "Барселона" устидан қозонилган 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабага изоҳ берди.

"Менимча, мухлисларимизга айнан шундай ўйинлар керак. Улар йиллар давомида бизни олға ундайди, доим ёнимизда бўлишади. Уларга катта ўйинлар керак.

Биринчи бўлимни жуда яхши ўтказдик, ўйинни аъло даражада ўқидик. Ҳужумларда самарали ва дарвоза олдида хотиржам ҳаракат қилдик. Биринчи бўлим жуда юқори савияда ўтди.

Биз улар таслим бўлмаслигини билардик. Улар ҳар қандай муаммони ҳал қила оладиган сифатга эга. Иккинчи бўлим ҳам шундай бошланди. Иккинчи бўлимда айрим вазиятларда яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. У биринчи бўлимдагидек бўлмади. Аммо йигитлар ажойиб ўйин кўрсатишди.

Биз кимга қарши ўйнаётганимизни биламиз. Хотиржам бўлиш мумкин эмас. Жавоб ўйинига ҳали вақт бор, аммо бугун мухлисларимизга қувонч улашдик – улар бунга лойиқ", – деди "Атлетико" бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!