Дилшод Жўраев "Хоразм"да, аммо унга яна бир жиддий даъвогар чиқди

  • 11 январь, 21:58
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

21 апрель куни 32 ёшни қаршилайдиган тажрибали ярим ҳимоячи Дилшод Жўраев яқинда “Локомотив”ни тарк этганди.

Маълум бўлишича, у айни пайтда Тошкентда “Хоразм” жамоаси билан машғулотларда иштирок этмоқда.

Футболчига мазкур клуб жиддий таклиф билан чиққан ва ўз сафида сақлаб қолиш ҳаракатида. Бироқ бу нарса урганчликларга осон бўлмайди. Боиси, Жўраев учун “Қизилқум” клуби ҳам жиддий таклиф билан чиққан. Бу эса унинг атрофидаги воқеликларни янада қиздириши турган гап. У “Хоразм”да қоладими ёки “Қизилқум”ни танлайдими?

“Қизилқум”нинг ушбу ярим ҳимоячига қизиқаётгани бежиз эмас. Чунки 2022 йилнинг иккинчи ярмида навоийликларнинг ҳозирги устози Никола Лазаревич Дилшодни ўз клубига таклиф қилганди. Бу сафар ҳам мутахассис Жўраевнинг хизматларига кўз тикмоқда.

Дилшод ўтган мавсум “Локо” сафида 7 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та ассистни амалга оширди. Табиийки, жароҳатга йўлиқмаганида у янада кўпроқ ўйинларда иштирок этган бўларди. Ҳозирда жароҳатидан фориғ бўлган футболчи тез орада бир қарорга келиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!