Дилшод Саитов сафдан чиқди (ФОТО)

Coca Cola Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашуви кескин курашларга бой бўлди.

Беллашувнинг 12-дақиқасида "aждарлар" ҳимоячиси Дилшод Саитов жароҳат олганлиги туфайли мажбурий алмаштирилди. Қашқадарёликлар шифокори Маъруф Бердиевнинг берган маълумотига кўра, Саитовнинг оёқ суяги синган (расмдаги қизил жой) ва гипс қўйилган. Шифокорнинг айтишича, Дилшоднинг синган суяги қайта тикланиши учун 6-7 ҳафта керак бўлади. Бу ҳақда, "Насаф" матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу баҳснинг 75-дақиқасида Шерзод Насруллаев ҳам жароҳат туфайли алмаштирилди. Унинг жароҳати қай даражада жиддий экани эртага тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади.

photo_2020-11-01_01-35-12

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!