"Динамо" БААда кимларга қарши майдонга тушади?

CHERY AUTO

"Динамо" БААда Қозоғистон ва Россия клубларига қарши майдонга тушади. Бу ҳақда клуб ўзининг расмий саҳифасида маълум қилди.

Tecno

"Динамо" жамоаси 2026 йилги мавсумга тайёргарлик доирасида дастлабки хориж йиғинини Бирлашган Араб Амирликларида ўтказади.

Вадим Абрамов мураббийлигидаги жамоамиз 16-29 январ кунлари Абу-Даби ва Дубайда 4та учрашув ўтказишни режалаштирган. Ҳозирга келиб "Динамо"нинг 3та ўртоқлик ўйинидаги рақиблари маълум бўлиб улгурди.

Самарқанд клуби дастлаб 17 январ куни Қозоғистоннинг "Кайсар" клубига қарши майдонга тушса, 25 январ куни Россиянинг 6 карра чемпиони ЦСКА Москва жамоасига қарши саф тортади. 28 январ куни эса "Динамо" Россия Премьер-лигаси вакили "Акрон" билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Йиғин доирасида режалаштирилган яна бир ўйиндаги рақиб аниқ бўлгач, маълумот берилади. "Динамо" матбуот хизмати жамоанинг БААдаги йиғинини тўлиқ ёритиб боришни режалаштирган", -дейилади самарқандликлар хабарида.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!