Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Динамо" БААда ЦСКА билан ўйнайди

Самарқандликлар янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси Россиянинг ЦСКА жамоаси билан назорат учрашувида қатнашади.

"Динамо" жамоаси мавсум олди дастлабки хориж йиғинини 16-29 январ кунлари Бирлашган Араб Амирликларида ўтказади.

Абу-Дабидаги йиғин доирасида "Динамо" бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказишни режалаштирган. Жумладан, 25 январ куни Абу-Дабида Россиянинг 6 карра чемпиони ЦСКА клубига қарши халқаро ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришилди. 

"Динамо" Суперлигада мавсумни 4-ўринда якунлаган бўлса, ЦСКА Россия Премьер-лигаси биринчи даврасидан кейин пешқадамдан 4 очко ортда қолиб 4-ўринни эгаллаб турибди. 

"Динамо»нинг БААдаги ўртоқлик ўйинлари ҳақида яна батафсил маълумот берилади", - дея ёзди Самарқанд клуби матбуот хизмати.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ