"Динамо" бугун Тошкентда машғулотларни бошлади

CHERY AUTO

«Динамо» жамоаси бугун, 3 январ кунидан Тошкентда йиғинга киришди.

Tecno

Дўрмондаги қароргоҳда ўтаётган пойтахт йиғини 15 январгача давом этади. Вадим Абрамов бошчилигидаги бугунги машғулотларда легионерлардан ташқари, барча маҳаллий ўйинчилар иштирок этмоқда.

Клуб матбуот хизматининг ёзишича, жамоанинг янги аъзолари Нурулло Тўхтасинов, Азизбек Амонов, Расул Йўлдошев ҳам таркибга қўшилган. Янги легионер футболчилар эса 4-5 январ кунлари келиб қўшилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, «Динамо» жамоаси 3-15 январ кунлари Тошкентда йиғин ўтказгач, 16-29 январ кунлари Бирлашган Араб Амирликларида хориж йиғинини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!