Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Динамо" Дукентда йиғин бошлади

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

Жамоа ўртоқлик ўйини ҳам ўтказади

ФИФА кунлари муносабати билан Суперлигада юзага келган танаффус пайтида "Динамо" клуби Тошкент вилоятида ўқув-машғулот йиғинини бошлади.

Вадим Абрамов мураббийлигидаги жамоа 31 август кунидан бошлаб Дукентда йиғин бошлади. Тоғли ҳудуддаги машғулотлар жараёнида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини янада яхшилаш кўзда тутилган. Шунингдек, "кўҳна шаҳарликлар" йиғин доирасида назорат учрашувини ўтказишни режалаштирган.

Маълумот учун, "Динамо" Суперлига 18-тури доирасида 15 сентябрь куни "Бунёдкор"ни қабул қилади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ