"Динамо" футболчиси Туркияда операция қилинди

  • 16 декабрь, 09:24
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

«Динамо» сафида бу йилги ўйинлари орқали Суперлига кашфиётларидан бирига айланган Ойбек Ўрмонжонов мавсум якунида жароҳат олганди.

Tecno

19 ёшли ярим ҳимоячи сўнгги турдаги «Насаф»га қарши ўйин олдидан машғулотда жароҳат олганди. Тиббий текширувлардан сўнг, футболчининг чап тизза олдинги хочсимон бойламининг йиртилиши аниқланганди. Куни кеча Ойбек Истанбулда тиззасидан жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказди ва Ўзбекистонга қайтди.

Тикланиш жараёни бир неча ойни ташкил қилади. Ўрмонжонов жароҳат сабабли январ ойида Саудия Арабистонида ўтадиган U23 Осиё кубогини ўтказиб юборади.

«Динамо» ПФК жамоа ва барча мухлислар номидан Ойбекка тезроқ тикланиб, сафга қайтишини тилаб қоламиз, - дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!