"Динамо" ганалик ҳужумчи билан шартнома имзолади
"Динамо" жамоаси Про лига янги мавсуми олдидан ўз сафига янги ўйинчиларни қўшиб олишда давом этмоқда.
Тошкентдаги йиғин давомида "Динамо" сафида фаол ҳаракат қилиб, мураббийлар ишончини қозонган ганалик ҳужумчи Кожо Жоэль Самарқанд клуби билан бир йиллик шартнома имзолади.
24 ёшли ҳужумчи сўнгги 5 йил давомида Қирғизистон чемпионатида тўп суриб, Ўшнинг "Олой" клуби билан Қирғизистон Суперкубоги (2018) ва Қирғизистон кубоги (2020) соҳиби бўлган. 2021 ва 2022 йилларда эса Бишкекнинг "Дордой" клуби сафида Қирғизистон чемпиони ва кубоги соҳибига айланган. Жоэль 2018 йил 26та гол билан Қирғизистонда энг яхши тўпурар номини қўлга киритган бўлса, сўнгги 2022 йилги мавсумда "Дордой" сафида 26 ўйинда 11та голга муаллифлик қилиб, жамоасининг мавсумдаги энг яхши тўпурари бўлган.
Маълумотнома:
Кожо Жоэль
Туғилган санаси: 1998 йил, 21 август
Туғилган жойи: Гана
Амплуаси: ҳужумчи.
Фикрлар