"Динамо" легионери: "Ўзимга ишонч юқори эди ва гол уришимни ҳис қилдим"

Про лиганинг энг яхши тўпурари бўлиб турган "Динамо" ҳужумчиси Кожо Жоэль Урганчда ўтган "Хоразм"га қарши ўйинда жарима зарбасидан киритган голи ҳақида фикрини билдирди.

"Аввало, ўша ўйинда Самарқанддан бориб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат дейман. Шу куни бутун жамоа фақат ғалаба ҳақида ўйлаганди. Майдонда ҳамма бир-бирига ёрдам берди. Ўйин охиригача сабр қилиб кутдик ва ўз вазиятимиздан фойдаландик.

90+7-дақиқадаги голим ҳақида гапирадиган бўлсам, бунгача ҳам фаолиятим давомида жарима зарбаларини бажарганман ва гол ҳам урганман. "Хоразм" билан ўйин охиридаги ўша жарима нуқтасига яқинлашганим сабаби, гол уришимни ҳис қилдим ва ўзимга ишонч юқори эди. Бу ғалаба голи бўлганидан жуда хурсандман", - дейди ганалик ҳужумчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!