
"Динамо" "Локомотив" (Москва)га йирик ҳисобда ютқазди
Олдин хабар берганимиздек, бугун Дубайда "Динамо" клуби Москванинг "Локомотив" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Россиянинг номдор клуби ўйинда ҳар томонлама устунлик қилди ва бу натижада ҳам ўз сўзини айтди. "Динамо" рақибига 1:6 ҳисобида ютқазди. Самарқандликлардан ягона голни жамоа сардори Марко Станоевич пенальтидан киритди.
"Динамо"нинг бошланғич таркиби: Равшанбек Ягудин, Жаҳонгир Ўрозов, Олександр Кучеренко, Салим Мустафоев, Улуғбек Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Майкон, Ратиньо, Марко Станоевич, Анваржон Хожимирзаев, Миржаҳон Мираҳмадов.
Фикрлар