
"Динамо" ўртоқлик ўйинида мағлуб бўлди
БАА йиғинидан қайтган "Динамо" қисқа танаффусдан сўнг Тошкентда йиғинга киришди.
Бугун Вадим Абрамов бошчилигидаги самарқандликлар Тошкентда "Локомотив"га қарши назорат ўйинида майдонга тушди.
Ушбу баҳсда ҳам мураббийлар штаби бир қатор ўйинчиларни синовдан ўтказишди.
Ўйин эса 2:0 ҳисобида "Локомотив"нинг фойдасига ҳал бўлди, Голларга Муҳриддин Зоиров (18) ва Шодиёр Шодибоев (83) муаллифлик қилишди.
"Локомотив": Раҳимжон Давронов, Владимир Козак, Никола Попович, Леван Арвеладзе, Муҳриддин Зоиров, Акаки Шулая, Жасур Ҳакимов, Абдуллоҳ Йўлдошев, Даврон Ҳошимов, Анзур Исмоилов, Момчило Рашо.
"Динамо": Сарвар Каримов, Олександр Кучеренко, Улуғбек Абдуллаев, Мақсудхўжа Аълохўжаев, Жалолиддин Жумабоев, Ратиньо, Дуглас Майкон, Марко Станоевич, Санжар Қодирқулов, Миржаҳон Мираҳмадов, Фирдавс Абдураҳмонов
Захирадан майдонга тушганлар: Эдем Неманов, Воҳиджон Оқбўтаев, Хислат Халилов, Анваржон Ҳожимирзаев.
Фикрлар