"Динамо" Россиянинг 10 карра чемпионига қарши баҳс олиб боради
Янги мавсумга пухта тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси 6 февраль кунидан Бирлашган Араб Амирликларида иккинчи хориж йиғинига киришади.
Вадим Абрамов бош мураббийлигидаги «Динамо» жамоасининг Дубай йиғинидаги дастлабки ўртоқлик ўйини Россиянинг 10 карра чемпиони – «Зенит»га қарши бўлиб ўтади. Учрашув 9 февраль куни Абу-Даби шаҳрида ўтказилиши белгиланган.
Самарқанд жамоаси январь ойидаги 1-йиғинда Абу-Дабида Москванинг ЦСКА клубини мағлуб (4:3) этгач, бу сафар Санкт-Петербург жамоаси билан ўйин борасида келишувга эришди. Қайд этиш жоиз, Вадим Абрамов ва Сергей Семак шогирдлари сўнгги икки йилда иккинчи бор тўқнаш келишмоқда. Аввалги ўйин ҳам 2024 йил Абу-Дабида бўлиб ўтганди.
Тез орада жамоамизнинг йиғин доирасидаги барча рақиблари ҳақида маълумот берамиз.
Фикрлар