"Динамо" Тошкентда 4 та назорат ўйини ўтказади

 

Чимён тоғли ҳудудида 11 июлдан 19 июлгача тайёргарлик кўрган «Динамо» жамоаси эртадан Тошкентда назорат ўйинларига киришади.

Режага биноан, «Навбаҳор», «Локомотив-БФК», «Қизилқум» ва «НБУ-Осиё» жамоаларига қарши ўйинлар ўтказилади.

«Динамо». Тошкент. 20-25 июль.

Назорат учрашувлари:

20 июль: «Динамо» – «Навбаҳор»

21 июль: «Динамо» – «Локомотив-БФК»

22 июль: «Динамо» – «Қизилқум»

25 июль: «Динамо» – «НБУ-Осиё».

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» Ўзбекистон Кубоги ярим финали доирасидаги дастлабки учрашувни 31 июль куни «Бунёдкор» - «Нефтчи» жуфтлиги ғолибига қарши ўтказади.

5 август куни эса иккинчи давранинг дастлабки ўйини – 16-тур доирасида Самарқандда «Металлург»га қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!