"Динамо" Тошкентда йиғин бошлади

"Динамо" клуби икки кунлик дам олишдан кейин бугун, 1 февралдан Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.

"Самарқанд жамоаси 16-29 январ кунлари Бирлашган Араб Амирликларида дастлабки ўқув-машғулот йиғини доирасида 4та ўртоқлик учрашуви ўтказиб қайтгач, 30-31 январ кунлари жамоага дам берилди, 1 февралдан эса пойтахтда тайёргарликни бошлади.

Вадим Абрамов мураббийлигидаги жамоамиз 1-6 феврал кунлари Тошкентдаги йиғинда "Машъал" (3 феврал) ва "Орол" (5 феврал) жамоаларига қарши назорат баҳсида майдонга тушади. 

6 феврал куни эса Тошкент – Дубай авиарейси орқали иккинчи хориж йиғинини ўтказиш учун Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетади. БААдаги йиғин ва рақиблар ҳақида яна батафсил маълумот берилади", - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!