"Динамо" Загреб майдонига Модрич номи берилади

Загребнинг "Динамо" клуби мухлислари жамоанинг машғулот майдони учун ном танлашди. Овоз беришда Хорватия футболи тарихида салмоқли из қолдирган “Динамо”нинг тўрт нафар собиқ футболчисидан бирини танлаш керак эди. Ушбу рўйхатга Лука Модрич, Звонимир Бобан, Роберт Просинечки ва Матео Ковачич киритилди.

Лука энг кўп овоз тўплади (44,91%) ва айнан унинг шарафига майдон номи берилади. Бу ҳақда Загреб клуби матбуот хизмати хабар берди.

2012 йилнинг ёзи охиридан бери Модрич "Реал"да ўйнамоқда. 2018 йилда хорватиялик "Олтин тўп"ни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!