"Динамо"да ўйнаган Маҳаммаджоновнинг ижара муддати тугади
Суперлига-2025 йилги мавсумининг иккинчи қисмида «Динамо» шарафини ҳимоя қилган Маҳмуджон Маҳаммаджонов жамоа билан хайрлашди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.
22 ёшли ҳимоячи ёзда «Пахтакор»дан ижарага олинган эди ва келишув муддати якунига етгач, клубига қайтди.
Қайд этиш жоиз, Маҳмуджон ярим йил ичида ўз ўйинлари билан самарқандлик мухлислар меҳрини қозонишга улгурди ва «Динамо»нинг энг яхши натижаси такрорланишига ўз ҳиссасини қўшди.
Маҳаммаджонов Суперлигада 13 ўйинда битта гол ва 3та ассист қайд этди.



Фикрлар