"Динамо"да япониялик футболчи тўп суради
«Динамо» жамоаси Про лига янги мавсуми олдидан ўз сафига янги ўйинчиларни қўшиб олишда давом этмоқда.
Тошкентдаги йиғин давомида «Динамо» сафида фаол ҳаракат қилиб, мураббийлар ишончини қозонган япониялик ҳимоячи Коике Юдаи Самарқанд клуби билан бир йиллик шартнома имзолади.
Японияда «Kanagawa University» жамоаси шарафини ҳимоя қилган Коике 2018-2020 йиллар давомида Литванинг «Дайнава», «Купишкис» ва «Жюгас» клублари шарафини ҳимоя қилган. 27 ёшли чап қанот ҳимоячиси жорий мавсум «Динамо» шарафини ҳимоя қилади.
Маълумотнома:
Коике Юдаи
Туғилган санаси: 1995 йил, 5 ноябрь
Туғилган жойи: Япония
Амплуаси: ҳимоячи.
Фикрлар