"Динамо"нинг чемпионлик қуроли: Тизимли меҳнат ва кучли жамоа

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Динамо" 2025/2026-йилги мавсумнинг барча асосий совринларини қўлга киритди. Муваффақият сири нимада?

Ҳеч қандай сир йўқ! Натижага узоқ йиллик ва тизимли меҳнат туфайли эришилди.

Жорий мавсум Москванинг “Динамо” Москва жамоаси номи билан тарихда қолди. Константин Брянский бошчилигидаги клуб бир йўла учта йирик совринни қўлга киритди: Мамлакат чемпионати, Россия кубоги ва Ғалаба кубогида ғалаба қозонди. Пойтахт клуби фақат декабрь ойидаги Суперкубокни қўлдан бой берди. Ушбу соврин "Зенит Қозон" жамоасига насиб этди.

Мавсумда “Динамо” Москва таркибида бир неча етакчи волейболчилар жамоанинг муваффақиятида ҳал қилувчи роль ўйнади. Айниқса, диагональ ҳужумчи Максим Сапожков “Зенит Қозон” ҳамда “Белогорега” қарши ўйинларда унинг кучли сервис ва диагональ зарбалари жамоага муҳим очколар олиб келди. Шунингдек, боғловчи Павел Панков жамоавий ҳужумларни моҳирона ташкил этиб, кўплаб ғалабаларда асосий фигурага айланди.

Марказий блокировкачилар ва қанот ҳужумчилари ҳам мавсум давомида юқори савияда ҳаракат қилиб, "Динамо"нинг ҳимоя ва ҳужумдаги мувозанатини сақлаб турди. Натижа эса катта ғалабаларга сабаб бўлди.

Қутбиддинов Олимбек

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!