"Динамо"нинг легионер футболчиси "Сурхон"га кўчиб ўтди

  • 21.01.2026 19:07
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ричард Фрайдей - Сурхон футболчиси!

Tecno

«Сурхон» трансфер бозорида селекцияни давом эттирмоқда. Термизликлар сафига навбатдаги янги футболчи қўшилди — нигериялик легионер Ричард Фрайдей. У 25 ёшда, асосий позицияси вингер, бироқ ҳужумчи сифатида ҳам ҳаракат қила олади

Бунга қадар у Европанинг турли клубларида тўп сурган, унинг сўнгги жамоаси эса Самарқанднинг «Динамо» клуби бўлган. Қизиқарли жиҳати шундаки, Ричард ўтган мавсумда айнан «Динамо» сафида "Сурхон" клуби дарвозасини ишғол қилган эди. (Суперлига–2025, 9-тур)

Маълумот учун, Ричард Фрайдей 2000 йилнинг 16 февралида Нигерияда туғилган. Асл позицияси ўнг қанот вингери ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!