Диоманде Беллингем рекордини янгилади
«Реал Мадрид»нинг ёш вингери Ян Диоманде Ла Лиганинг тўққизинчи турида «Севилья»га қарши ўйинда (4:1) жамоасининг энг фаол футболчиларидан бири бўлди.
Кот-д’Ивуарлик футболчи 30-дақиқада Арда Гюлерга голли пас берди, 82-дақиқада эса ўзи ҳам рақиб дарвозасини ишғол этди.
Opta маълумотларига кўра, Диоманде 19 ёш 338 кунлик пайтида Испания чемпионати доирасида «Реал» таркибида бир ўйинда ҳам гол уриб, ҳам голли пас берган 21-асрдаги энг ёш футболчига айланди.
Илгариги рекорд Жуд Беллингемга тегишли эди — у бу натижага 20 ёш 51 кунлик чоғида эришган.
Ян Диоманде ўтган ёзда «РБ Лейпциг»дан «Реал»га 125 миллион евро эвазига кўчиб ўтган, бонуслар билан келишув умумий қиймати 140 миллион еврога етган. Ёш ҳужумкор футболчи Жозе Моуринью бошқарувидаги жамоа сафида барча мусобақаларда ўтказган 11 ўйинда 2 та гол ва 3 та голли пас муаллифи бўлди.

Фикрлар