Дипломат" клуби ёш дзюдочилари "Alibayli Cup" турнирида биринчи бўлишди

  • 11 март, 14:38
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Дзюдо
TIGGO 2 PRO

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўсмирлар ва кичик ёшдаги ўсмирлар ўртасида ўтказилган халқаро турнир ўз якунига етди.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Alibayli Cup" турнирида мезбонлардан ташқари Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркия, Грузия сингари ўнга яқин давлатдан ёш дзюдочилар иштирок этди.

Озарбайжон Ёшлар ва спорт вазирлиги ва мамлакат дзюдо федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган турнирда Ўлмас Гуллиев мураббийлигидаги "Дипломат" дзюдо клуби тарбияланувчилари ҳам муваффақиятли рарзда қатнашишди. 

Қувонарлиси, ушбу жамоа дзюдочилари клублар ўртасида медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. "Дипломат" дзюдочилари 4 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритишди.

Ғолиб ва совриндорлар:

Олтин медаль

-24 кг: Жасур Алиев 
-34 кг: Иброҳим Баҳодиров 
-30 кг: Самиюсуф Аббосов 
-50 кг: Шоҳжаҳон  

Кумуш медаль

-27 кг: Муҳаммадюсуф Бешимов 

Бронза медаллар

-46 кг: Абдуллоҳ Отамуродов
+46 кг: Қаландар Ўролов

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!