Диёр Имомхўжаев: “Шўртан” 7 йил деганда Игорь Криушенко ҳамда Виталий Воривончик пулларини бугун тўлаб берди
ЎзПФЛ директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ўз "Телеграм" саҳифасида "Шўртан" - "Динамо" баҳсининг қолдирилиш сабаби ҳақида пост қолдирди:
"Шўртан" клуби фаолиятини тўхтатишга жуда яқин келди. Мана шундай вақтда ПФЛ Самарқанд клубига талаб билан эмас, таклиф билан чиқди. "Динамо" вазиятни тушунди ва ўйинни қолдиришга рози бўлди. Бунинг учун Ҳаким Фузайлов ва "Динамо" раҳбариятига фақат раҳмат айтишимиз керак. Бунинг Про лига савиясига дахли йўқ. Биз ўзимиздан аввал ишлаган шахсларнинг хатолари билан курашишга маҳкум одамлармиз.
"Истиқлол"нинг мусобақа билан хайрлашгани ҳам ПФЛ айби эмас, бу бутун дунё лигаларида содир бўлиши мумкин бўлган ҳолат. "Динамо"нинг Фарғонага бориб келган харажатлари учун ҳам ПФЛ жавоб бермайди. Чунки ПФЛ йил аввалида регламент тақдим этган ва унда бирор жамоа мусобақадан чиқиб кетса, қандай ҳолат қўлланилиши аниқ ва тиниқ ёзилган. Ҳар бир клуб шу регламентга рози бўлиб, мусобақага киришган.
"Шўртан" 7 йил деганда Игорь Криушенко ҳамда Виталий Воривончик пулларини бугун тўлаб берди. Бир неча кун ичида ФИФА клубга нисбатан тақиқни олиб ташлайди. Бунинг осон кечмаганини фақат шу иш ичида бўлганлар жуда яхши билади. "Шўртан"нинг бугунги таркиби бир тан бўлиб, эски яраларнинг деярли ҳаммасига малҳам қўйиб чиқди", - деб ёзади Имомхўжаев.
Фикрлар