Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!"
Хабарингиз бор, Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова Қозоғистоннинг Актау шаҳрида ўтказилган халқаро турнир ғолибасига айланган эди. Икки ярим йиллик танаффусдан сўнг татамига қайтган Диёра мусобақадан сўнг маҳаллий матбуотга интервю берди.
"Очиғини айтсам, Париж Олимпиадасидан олдинги спорт формамга тўлиқ қайтдим деб айта олмайман. Ўшанда мен бошқача эдим. Ҳозир мен мутлақо бошқа, янги Диёраман — она сифатида янада назокатлиман. Шунга қарамай, ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман", — деди Келдиёрова.
Вакиламиз ҳозир натижадан ташқари дзюдодан завқ олиш ҳам муҳим эканини таъкидлади.
"Шунчаки дзюдодан завқ олишни истайман. Мен дзюдони яхши кўраман, у билан яшайман ва ўз ишимдан қанчалик завқ олаётганим мен учун жуда муҳим", — деди у.
Актаудаги мусобақага фарзанди билан бирга борган Келдиёрова оналик ҳаётидаги ўзгаришларга ҳам тўхталди.
"Қизим учун энг муҳими — мен унинг ёнида бўлишим, уни бағримга босишим. Унга фақат она керак. Ҳозирча у менинг қандай спортчи эканлигимни тушунмайди. Эҳтимол, вақти келиб буларнинг барчасини англаб етар", — дея қўшимча қилди Диёра.
Манба: Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар