Диёра Келдиёрова Осиё/Океания чемпиони

Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича Осиё/Океания чемпионатининг аёллар ўртасидаги -52 кг вазн тоифаси баҳслари якунланди.

Ушбу вазн тоифаси финалида ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова мўғулистонлик Сосорбарам Лхагвасуренга қарши татамига чиқиб рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди.

Хусусан, ҳамюртимиз ушбу баҳсга қадар австралиялик Кимберлей Чалмерс, кореялик Да Сол Парк, КХДР вакиласи Сим Сонг Рим каби рақибларини ҳам мағлуб этишнинг уддасидан чиққанди.

Кеча Диёра Келдиёрованинг эришган муваффақияти билан ҳисоблайдиган бўлсак, дзюдочиларимиз мазкур чемпионатда жамғарган медаллари 1 та олтин, 2 та кумуш ҳамда 1та бронзани ташкил этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ronaldo Junior
20/04/2019 22:59
otangga rahmat