Джастин Гейджи: "Конор билан жанг қилиш учун ғалаба қозониш эмас, мағлубиятга учраш керак!"
Эндиликда, BMF камари соҳиби америкалик Джастин Гейджи (25-4) UFC 291 турниридан сўнг ташкил этилган пресс-конференцияда ирландиялик икки вазнда собиқ чемпион Конор МакГрегор (22-6) билан жанг у учун қизиқ эмаслигини маълум қилди.
- Журналист: "Ғалаба қозонишингиз билан Конор қуйидагича твит ёзибди: "Чендлерни жин урсин! Жанг қилишни хоҳласанг, мен билан билан жанг қил. Мен ҳақиқий BMF'ман!""
- Джастин Гейджи: "Мен билан 6 марта жангдан бош тортган жангчими?! Тўғри тушунинг, у билан жанг қилишим учун бугун мағлуб бўлишим керак эди, ғолиб эмас!"
- Журналист: "Конор каби жангчи сизнинг исмингизни тилга олиши қай даражада ёқимли ҳиссиёт?"
- Джастин Гейджи: "Билмайман. Лекин, менга нима қизиқлиги барчага маълум!"
- Журналист: "Нималар маълум?"
- Джастин Гейджи: "Менга катта жанглар қизиқ. Бу жанг эшитилиши зўрдир. Аммо, менга стероид истеъмол қилиб юрган жангчи қизиқмас. Умримда стероиддан озгина ҳам қабул қилмаганман ва қилмайман ҳам. Балким, фаолиятим якунланганидан кейин спорт формамни ушлаб туриш учун истеъмол қиларман. Лекин, асло жангларда ғирромлик ва читерлик қилиш учун буни амалга оширмайман. Шунингдек, ғирром жангчилар билан ҳам жанг менга қизиқмас!"
- Журналист: "Камару Усманнинг сизнинг ғалабангизга нисбатан реакциясини кўрдингизми?"
- Джастин Гейджи: "Ҳозирча йўқ, аммо, отамни кўз ёш тўкканини кузатдим. Менимча, отам охирги марта туғилганимда йиғлаган бўлса керак!"
- Журналист: "Агар сизга пуллик трансляциядан улуш берамиз дейишса, BMF камарини ҳимоя қилиш учун жангга чиқасизми?"
- Джастин Гейджи: "Бу турнирда ҳам улуш беришади ўзи менга!"
Фикрлар