Дмитрий Бивол Бетербиевнинг Смит билан жангдаги ғалабасига муносабат билдирди

 Ярим оғир вазнда WBA чемпиони (79,4 кг) россиялик Дмитрий Бивол WBC, IBF ва WBO чемпионлик унвонлари соҳиби Артур Бетербиевнинг 14 январь куни Монреалда (Канада) бўлиб ўтган британиялик Каллум Смитга қарши жангдаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди.

Албатта, мен жангни кузатдим. Ростини айтсам, ҳайрон бўлмадим. Кутганимдек, Бетербиев яхши жанг қилди. Янги ҳеч нарса кўрмадим. Бетербиев ҳар доимгидек кучли. У ўз ишини яхши бажарди ва бу ажабланарли эмас", – дея Бивол сўзларини келтиради Matchroom Boxing матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!