Дмитрий Бивол вазн тоифасини ўзгартиришга тайёр бўлган жанг учун рақиб номини айтди

Россиялик WBA чемпиони Дмитрий Бивол (21-0,11КО) Жермалл Чарло билан жанг қилиши учун вазнини ҳам ўзгартиришга тайёр. 

“Кейинги жанг қачон? Умид қиламанки, сентябрь ёки октябрь ойларида. Менинг вазн тоифамдаги ҳар қандай рақибга тайёрман. Жанг қаерда бўлиши менга қизиқ эмас. Мен ҳамма жойда жанг қилишни яхши кўраман. Агар чемпионлик учун курашиш имконияти бўлса, иккинчи ўрта вазнга тушишим мумкин. Мен Жермалл Чарлога қарши чиқмоқчиман, агар у “Канело”ни мағлуб этса. Аслида, бирорта арзирли сабаб бўлмаса, ўз вазн тоифамда қолишни афзал кўраман”, - деди ярим оғир вазн тоифасида WBA чемпиони Дмитрий Бивол.

Эслатиб ўтамиз, Сауль Альварес (59-2-2,39КО) ва Жермалл Чарло (32-0,22КО) ўртасидаги жанг сентябрь ойига белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!