Доку: "Кубокдаги ғалаба "Арсенал" учун психологик зарба бўлди"

"Манчестер Сити" вингери Жереми Доку Англия Лига кубоги финалида "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.

"Карабао кубоги — ажойиб соврин. Биз ғалаба қозонсак, бу "Арсенал" учун психологик зарба бўлишини билардик. Фақат олдинга қараб ҳаракат қилдик", — деди футболчи журналист Жек Гоганга.

Эслатиб ўтамиз, Лига кубоги финалида "Манчестер Сити" "Арсенал"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди. Шундан кейин "шаҳарликлар" АПЛ доирасида ҳам лондонликлар устидан зафар қучиб, айни пайтда чемпионат жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

Англия Премьер-лигасининг 35-турида "Манчестер Сити" сафарда "Эвертон" меҳмони бўлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!