Доминик Ливакович жаҳон чемпионати рекордини такрорлади

  • 10 декабрь, 2022, 10:30
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жаҳон чемпионати чорак финал дастлабки учрашувида Бразилия сенсацион тарзда турнир билан хайрлашди. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди.

Tecno

Дарвозабон Доминик Ливакович пенальтилар сериясида Родригонинг тўпини қайтарди. Япония билан нимчорак финал босқичида эса у 3 та пенальтининг йўлини тўсди.

Шу тариқа, дарвозабон пенальтилар сериясида сейвлар бўйича жаҳон чемпионати рекордини такрорлади. Футболчи битта мундиалда пенальтидан 4 та сейв амалга оширди ва бу ишни уддалаган учинчи дарвозабонга айланди.

Бунгача Серхио Гойкочеа (1990) ва собиқ жамоадоши Даниэль Субашич (2018) мана шундай қаҳрамонлик кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, Хорватиянинг ярим финалдаги рақиби Аргентина терма жамоаси бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!