Дональд Янг “Delray Beach Open – 2018”ни омадли бошлади
Ads

Америкалик теннисчи Дональд Янг “Delray Beach Open – 2018” турнирининг иккинчи даврасига чиқди.

Янг мусобақанинг илк баҳсида ҳиндистонлик Рамкумара Раманатханани 6:1, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа ғалаба қозонган Дональд Янг “Delray Beach Open – 2018” турнирининг чорак финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда россиялик Евгений Донской, ёки Барбадос вакили Дэриан Кингга қарши кортга чиқади.

Sports.uz